Петербургда ўзбекистонлик муҳожир аёл маст-аластларнинг касрига қолиб сал қурса ўлаёзди…

0

 

Бу воқеа 2019 йил 7 июл куни Россиянинг Петербург шаҳрида содир бўлди. Ўзбекистонлик аёл нон заводида ишларди. Завод ичкарисида икки нафар эркак маст ҳолатда бир-бири билан муштлаша бошлаганига бардош қилиб тура олмади. Уларни айириб қўйишга шайланди. Афсуски, бу ҳаракати ўзига фалокат келтирди. Эркакларнинг бири травматик тўппончадан аёлнинг юзига қарата ўқ узди. Оқибатда ҳамюртимиз жиддий жароҳат олиб касалхонага ётқизилди.

Айбдор қўлга олинган-олинмагани, аёлнинг шахси ҳақида маълумот тарқатилмаган.