Тошкент яқинида улкан ер кўчкиси содир бўлди

0

Ангрен кўмир конида ҳажми 25 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди.
Тошкент вилоятида жойлашган Ангрен кўмир конида ҳажми 25 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Темир йўллари.

“8 июл куни соат 15:30 да Ангрен кўмир конининг шимолий томонида ҳажми 25 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди”, – дейилган хабарда.

Кўчкиси содир бўлишининг асосий сабаби – апрел ойида ёғингарчилик миқдори бир неча йиллик нормадан ортиқ бўлиши туфайли, ер ости сувларининг даражаси кўтарилиб кетган. Натижада ер ости сув босими ортиб, қирғоқни ушлаб турган қум-тупроқ ерлар ювилиб кетган ва қирғоқ қулаб тушган – дейилган ЎТЙ хабарида.

Хабарда шунингдек, ушбу ер кўчкиси муҳандислик коммуникацияларига, автомобил йўллари, темирйўл ва Ангрен кўмир конига хавф туғдирмаётганини қайд этилган.

 

sputnik.uz