Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 11 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

11 июл куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда омадингиз чопади. Олдингизда ҳеч қандай тўсиқлар, муаммолар кўзга ташланмайди. Муҳаббатда эса мабодо суюкли инсонингизга кўпроқ эътибор қаратмайдиган бўлсангиз, муаммо ва тўсиқлар пайдо бўлиши аниқ. Кечқурун сюрпризлар, иш юзасидан ажойиб таклифлар ва фавқулодда сафар кутади. Фақат иш, иш деб юравермай, саломатлигингизни ҳам назоратдан ўтказиб туринг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун сиздан талабчанлик талаб этилади. Бир неча ишни параллел тарзда бажаришингизга тўғри келади. Бу ерда ўз-ўзидан қўшимча куч, сабр ва талабчанлик зарур бўлади. Молиявий муаммолар масаласида жимжитлик ҳукм суради. Аммо руҳан тушкунликка тушишингиз нотўғри. Заҳира пулларингиз анчагина. Пулсиз қолиб кетадиган аҳволда эмассиз. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳаракатига тушишингиз керак. Кечқурун ўтказадиган вақтингиз қувончли ва ёқимли кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

11 июлда ишларингиз керагидан кўпроқ бўлади. Йўл-йўлакай ҳаракат стимулини ўзгартиришингизга ҳам тўғри келиши мумкин. Асосийси, мияни ишлатган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шунда билиб-билмай хатоларга йўл қўймайсиз. Мўмай бўлмаса-да, куннинг иккинчи ярмида қўлингизга пул келиб тушиш эҳтимоли бор. Оилавий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Саломатлигингиз панд бермаслиги учун қуёш тиғида кўп туриб қолмаслигингиз керак.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун иш бажаришдан олдин ишончли ёрдамчилар қидиришингизга тўғри келади. Чунки ишларингиз шунчалар кўпки, бир ўзингиз ҳеч қанақасига улгура олмайсиз. Улгурган тақдирингизда ҳам саломатлигингизга путур етиши ҳеч гап эмас. Бугун спортчилар, адвокатлар ва иқтисодчиларнинг куни туғади. Молиявий муаммоларнинг ечими шундоқ қаршингизда пишиб, етилиб турибди. Бир талпинсангиз, меваси кафтингизда бўлади. Кечқурун сафарга чиқишингизга тўғри келса, бошқа кунга қолдиринг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

11 июл куни арслон буржи вакилларининг шахсий ҳаётида танаффуслар кўзга ташланади. Оиласиз бўлсангиз, кун давомида кўнглингизга ўтиришадиган инсонни учратиб танишишингиз имкони бор. Мартабангизни, лавозимингизни ошириш йўлида қалбингизгагина қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Муҳаббатда ўтириб хаёл суришларни бас қилишингиз керак. Ширин хаёлларни ўсмирларга қўйиб беринг. Сиз эса жиддий муносабатлар, тўй ҳақида ўйлашингиз керак.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Аслида қандай ишчисиз, хизматчисиз? Буни иш бажарганингизда аниқлаб оласиз. Агар ўзингизга ишонган ҳолда олдинга қадам ташласангиз, албатта омадингиз келади. Молиявий масала кутиб турмайди. Муаммоларни бартараф этиш учун астойдил енг шимариб ишга киришишингиз керак. Рўзғор ишларини уддалаётганда, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Ўзингиз билмаган ҳолда кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

11 июлда кўнглингизга тугиб қўйган ниятлар ҳақиқатга айланиши учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз, керак бўлса, қора терга ботиб ишлашингиз керак. Фақат муваффақият қозонсангиз, бу ҳақда ҳеч кимга гапирмаганингиз маъқул. Кўз тегиши мумкин. Агар қўшимча даромадли иш топишни режа қилган бўлсангиз, сизга интернет сайтлари яқиндан ёрдам бериши мумкин. Оилада эмоциянгизни жиловлаган ҳолда, хотиржамликда иш кўринг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Турмуш қурмаган дўстларимизни бугун романтик танишувлар кутиб қолади. Кимдир ўзига садоқатли дўст топади, яна кимдир орзусидаги инсонни учратади. Рўзғорда муаммо ҳар доим ҳам бор. Лекин бугунгисини бошқа кунга қолдириб турганингиз маъқул. Иммунитетни кўтариш учун пул ва вақт талаб этилади. Пул бўлса, витаминлар комплексини сотиб олинг-да, ичишни бошланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

11 июл куни атрофдагиларми, ишхонадаги ҳамкасбларми, ким бўлишидан қатъи назар тил топишишингиз осон кечади. Ҳатто, қачонлардир жанжаллашиб қолган одамлар билан ҳам бугун осон келишиб кета оласиз. Муҳаббатда туйғуларингиз масаласида жиддий шуғулланишингиз зарур. Бусиз мақсадларингизни амалга ошириш жуда мушкул кечади. Бугун саёҳатга чиқиш, қишлоқ, тоғли ерларга бориб дам олиш, ҳаво алмаштириш муваффақиятли ҳамда ёқимли кечади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун ҳам шахс, ҳам профессионал хизматчи сифатида ўзгалар қаршисида бир поғона юқорилашингиз кутилмоқда. Бу йўлда сизни энг яқин дўстларингиздан бири қўллаб юбориши ҳам эҳтимолга яқин. Бугун севимли хобби билан банд бўлиш, табиат қўйнига чиқиб дам олиш, пляжда чўмилиш ёқимли ва хайрли кечади. Муҳаббатда фақат ёруғ, чароғон лаҳзаларни излаб вақт ўтказинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

11 июлда қайсидир доно айтган ҳикматни ёдга олинг. У «Чароғон тонг олдидан энг қоронғи зулмат юз кўрсатади» деганди. Демак, қайсидир ишингиз бароридан кела қолмаса, ранжиманг, асабийлашманг. Тонг албатта отади. У қалбингизни албатта ёрита бошлайди. Кун давомида режалаштирилмаган харидлар, фавқулодда сафарлар кузатилиши мумкин. Молиявий жиҳатдан инқирозга юз тутишни истамасангиз, оилавий бюджетингизни олдиндан тузиб чиқинг. Оилалилар фарзандларга кўпроқ эътибор қаратишлари талаб этилади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бошингизга бир дунё ташвишли лаҳзалар ёпирилиши эҳтимолдан холи эмас. Бундай вазиятларда бардош ва ирода кучи асқотади. Улар сизда истаганча топилади. Моддий аҳволингиз кечга қадар яхшиланишнинг энг юқори чўққисида бўлади. Анчадан бери ниманидир харид қилиш орзусида эдингиз. Бугун кечга яқин ўша орзуингиз ушалади. Кечқурун тўйиб овқатланишдан нари бўлинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади