Динда саволим бор: «Эрим кўп маротаба “талоқ” сўзини ишлатган, энди нима бўлади?»

0

 

    Саволар:

– Турмуш ўртоғим ўзи намозхон, ибодатда. Лекин феъллари жуда оғир, сўконғич одам. Жаҳллари чиққанда ҳеч кимни аяб ўтирмайди. Раҳматли қайнотам ҳам шунақа эди. Турмуш қурганимизга йигирма йилдан ошди, тўрт нафар фарзандимиз бор. Ҳар қанақа йўл билан унинг бу ёмон одатлари билан курашиб кўрдим, фойдаси бўлмади. «Қон билан кирган жон билан чиқади» деган гап рост экан. Дадамизнинг бу феълларига мен ҳам, болалар ҳам кўникиб қолганмиз. Лекин мени қийнайдиган бошқа савол бор: турмуш ўртоғим жаҳли чиққанда нима деяётганини ўзи билмайди, шу боис ҳозиргача жуда кўп марталаб “талоқ” сўзини ишлатган, ҳаттоки сон-саноғи йўқ… Талоқ ҳақидаги ҳукмларни ўқиб, қўрқувга тушаман. Кўп бор талоқ айтилган бўлса ҳам, чиқиб кетмасдан яшаб келаётганим учун гуноҳкор бўламанми? Фарзандларим-чи?! Улар ҳалол, никоҳда туғилган ҳисобланишадими?

Жавоб:
– Талоқ орадаги никоҳни ботил қилади. Диний идорага бориб, масалага ойдинлик киритиб олишинглар зарур. Валлоҳу аълам!

loading...