Эртанги жанглар олдидан Шаҳобиддин Зоиров, Амир Хон вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди (+фото)

0

Рио Олимпиадаси чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Шаҳобиддин Зоиров (2-0, 2 KO) эртага, 12 июль куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ҳиндистонлик Сандиб Сингҳга (1-1) қарши жанг ўтказади. Мазкур баҳс олдидан вазн ўлчаш маросими ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, 12 июль куни мазкур аренада биринчи ярим ўрта вазн тоифаси бўйича собиқ чемпион 32 ёшли британиялик Амир Хон (33-5, 20 KO) ҳиндистонлик Неража Гоята (11-3, 2 КО) билан тўқнаш келади. Улар ҳам тарозидан ўтишди.