Шавкат Мирзиёев суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини ташкил этишни таклиф қилди!

0

Президент Шавкат Мирзиёев 10 июль куни суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Жорий йилнинг олти ойида суғурта ташкилотлари томонидан йиғилган суғурта мукофоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар ошган бўлса-да, суғурта тушуми аҳоли жон бошига 50 минг сўмдан тўғри келган. Ушбу соҳанинг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши атиги 0,4 фоизни ташкил этмоқда.
Йиғилишда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда тубдан ислоҳ қилиш масаласи муҳокама этилди.
Шу боис ушбу инспекцияни тугатиб, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этиш таклиф қилинди. Мутасаддиларга суғурта соҳасини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, 2022 йилгача аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғурта мукофоти ҳажмини 3 баравар, соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини эса 2 баравар ошириш вазифаси қўйилди.