Сирдарёлик боласи касалхонада вафот этган эркак икки врачни пичоқлаб қўйди… (кўнгли бўшлар қарамасин)

2

 

Сирдарё вилоят марказий касалхонасига ёш гўдакни оғир аҳволда олиб келишганди. Муаммо боланинг нафас йўлларида эди. Орадан икки кун ўтгач, беморнинг аҳволи янада оғирлашди. Врач педиатр Н. Эсонова уни жонлантириш бўлимига ўтказди. Афсуски, 10 июл куни кундуз соат 12: 10 да врачлар қанча ҳаракат қилишмасин, бола ўлим топди. Аламига чидай олмаган отаси эса кутилмаганда врачлар А. Р. ҳамда А. Б. ларга қўлида пичоқ билан ташланиб қолди. Врачлар жиддий жароҳат олди. Мутасаддилар эса дарҳол шу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига хабар беришди. Айтишларича, врачлардан бири А. Б. бош қисмидан ўта жидий тиғ жароҳати олган.

Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий хабарига кўра, Фавқулодда тиббий ёрдам республика илмий маркази ва шу ташкилот шоҳобчалари ходимларига беморларнинг яқинлари тарафидан сўнгги олти ой давомида 50 мартадан ортиқ ҳаёт учун хавфли, ноқонуний тарзда ҳужумлар амалга оширилган.

 

 

2 ФИКРЛАР

  1. Сени Узинг ифлосан боланг шунинг учун боланг касал булган ,, сен олтин кулли врачи нима ахволга солиб куйдинг,, илойим уйинг куйиб кетсин илойим ёниб кет !! (Сурхондарёдан фикр шу!!!)

  2. 50 марта шундай фавкулотда вазиятлар булсаям бу узбек деган миллатга етарли бумайдими ??! нега бир шундай холатларга карши чоралар яратилмаган бизда ??? хар бир шифохонада миллий хавсизлик деган ношутлар бориб турсин ойликни давлат нимага тулайди уларга ??

Comments are closed.