Террористлар Камерунга ҳужум қилишди

0

Камерун ахборот агентликларининг хабарига кўра, Боко Ҳарам террористик гуруҳи Камерун чегараларига ҳужум қилган. Бир нечта маҳаллий аҳоли асирга олинган. Маълумотларга қараганда, маҳаллий полициячилар террористларга қарши ҳужум бошлашганда 7 нафар аёллар ва болалар қатл этилган.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, Камеруннинг Нигерия билан чегара ҳудудларига  жангариларнинг асосий қуролланган қисми жойлаштирилган.