ТИВ Санкт Петербургдаги аёлнинг юзига ўқ узилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади!

0

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йил 7 июль куни мазкур шаҳарда травматик милтиқ орқали Ўзбекистон фуқароси К.А.нинг юзи жароҳатлангани тўғрисидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Жароҳатланган ҳамюртимиз шифохонага жойлаштирилган ҳамда унинг ҳолати қониқарли. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Бош консулхонага берган хабарига кўра, мазкур қуролли ҳужумда гумонланувчи шахс қўлга олинган. Унга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона Ўзбекистон фуқароси билан боғлиқ мазкур вазиятни ўз назоратига олган.