Яна бир ўзбек боксчиси жиддий рақибга қарши чемпионлик камари учун рингга чиқади

0
Профессионал бокснинг ўта енгил (-50,8 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Олимжон Назаров (18-5, 11 КО) 25 август куни чемпионлик камари учун жангга чиқади. Бу ҳақда GoSport хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 33 ёшли боксчи 25 август куни филиппинлик Иван Сорианога (20-2-1, 10 КО)қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг WBO International чемпионлик камари учун кечади.

Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров айни вақтда Жанубий Кореянинг Cocky Buffalo промоутерлик компанияси таркибида машғулотлар олиб бормоқда. Сўнгги марта у 16 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида грузиялик Мишико Шубитидзени (11-14-2, 4 КО) биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Маълумот учун, Иван Сориано анча машҳур боксчи бўлиб, айни вақтда у биринчи ўта енгил вазн тоифасида IBF рейтингида 10, WBO рейтингида 11-ўринда бормоқда. Сориано Назаров билан жангда ўртага қўйилган камар учун бир марта рингга чиқиб мағлубиятга учраган.