Ижтимоий тармоқларда «бум»: “Боситҳонова кондиционерли хонада ўтириб буйруқбозлик қилмасдан, халқдан қандай узр сўрашни ўйланг! Менинг онам ҳам бозорчи!”

2

Кечадан буён ижтимоий тармоқларда Элмира Боситхонованинг гаплари муҳокама қилинмоқда. Гап шундаки Элмира Боситхонова бозорда савдо қиладиган аёлларни манавиятсиз дея атаган. Ва уларга манавият ва маданиятдан дарс бериш усуллари борасида ўз фикрларини билдирган. Бу эса аҳолининг аксарият қисмининг катта норозилигига сабаб бўлди. Қуйидаги гаплар, «facebook» ижтимоий тармоғИ фойдаланувчиси томонидан ёзиб қолдирилган. Шунга ўхшаш фикрлар ҳали ҳам тинаётгани йўқ. Одамлар Элмира Боситхонова халқдан узр сўраши кераклиги ҳақида тинимсиз гапиришмоқда. Лекин Боситхонова ҳали ҳамон жим-жит!

 

Менинг онам ўз вақтида ҳамшира бўлган, лекин маоши озлиги сабаб ишдан бўшаб бозорда савдо қилган. Шу бозорда савдо қилиб мени шифокор сифатида, укамни эса қурилиш соҳасида олий маълумот олишимизда дадамга елкадош бўлди. Онам сиз айтгандек манавиятсиз ҳам маданиятсиз ҳам эмас. Керак бўлса сиз йўқ деб атаган сифатларда бошқаларга ўрнак бўла олади. Сиз яхшилаб ўйланг, нима деб юборганингизни ўйланг, қандай узр сўрашни ўйланг. Кечирасиз- у бутун бошли халқнинг аёллари ҳақида ўйлаб гапириш зарур эди.

Кейин сиз айтган радиоузеллардаги шерлар, маънавият хоналари хеч қандай фойда бермайди. Ундан кўра шу аёлларнинг эрларини, ўзларини муносиб иш хаққи, иш билан таъминлаш ҳаракатини қилинг. Шунда барча аёлларимиз ўз вақтида ишлаб, ўз вақтида маънавиятларини бойитаб борадилар.

Кондитсионерли хонада, юмшоқ креслода ўтириб олиб буйруқбозлик қилиш билан иш битмайди!

 

2 ФИКРЛАР

  1. Топпа тогри. Кушиламан шу фикрга. Кабинетда утириб олиб буйрук беришни хамма хам билади. Уйлаб гапириш керак. ( «Маданиятли, манавиятли инсон». )

  2. Топпа тогри. Кушиламан шу фикрга. Кабинетда утириб олиб буйрук беришни хамма хам билади. Уйлаб гапириш керак. ( «Маданиятли, манавиятли инсон». ) Хотин кизлар учун Бир янгилик яратилганини хеч эшитмаганман. Балки болгандир.

Comments are closed.