Майк Тайсон: «Макгрегор уни ҳеч қачон юта олмайди»

0

Профессиона боксда бир қатор чемпионлик камарларининг собиқ эгаси америкалик Майк Тайсон (50-6, 44 КО) UFC’нинг икки вазн тоифасида собиқ титул соҳиби ирландиялик Конор Макгрегор (21-4, 18 КО) ҳақида фикр билдирди.

«Ўйлашимча, Макгрегор маркетинг бўйича устаси фаранг.Ҳабиб уни таслим этди ва улар яна жанг қилишни хоҳлашмоқда. Албатта, мухлисларга уларни яна октогонда кўриш ёқади. Бироқ, Макгрегор Ҳабибни юта олмайди. Ҳеч қачон юта олмайди. Лекин, шунда ҳам томошабинлар ушбу жангни кўриш учун чипталарни сотиб олаверади», – дейди «темир» Майк.

loading...