Россиялик космонавт фазодан туриб Украина армияси Донбассни ўққа тутаётганини кўрибди…

0

 

Россия Давлат Думаси депутати, космонавт Елена Серова журналистларга берган интервьюсида 2014 йили Халқаро фазо станциясидан туриб Украина армияси Донбасс халқини қандай ўққа тутганини кўргани ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, бомба ва снарядлар айнан Украина армияси жойлашган тарафдан Донбассга келиб портлаган. Украинлар ўз халқини оммавий тарзда қирганини ўз кўзлари билан кўрибди.

— Мен ҳеч қандай ускуналарсиз шу хунук ва аянчли, бир жиҳатдан даҳшатли манзарани кўрганман, — деди Серова. — Биргина мен эмас, барча экипаж аъзолари кўрган. Чунки Халқаро фазо станцияси иллюминаторлари ерга қаратилган. Ундан ерда бўлаётган ишларни бемалол кўрса бўлади. Украина ҳарбийлари ўз халқини оммавий тарзда ўққа тутиши даҳшатдан бўлак нарса эмасди. Лекин биз ҳисоботимизда бу ҳақда ҳеч нарса ёзмагандик…

Эслатиб ўтамиз, космонавт Елена Серованинг Халқаро фазо станциясидаги экспедицияси 2014 йил 26 сентябрда бошланган.