Сергелида автокран ҳайдовчиси ток уришидан ҳалок бўлди

0

Пойтахтнинг Сергели туманида қурилиш жойидаги ёнғин вақтида автокран ҳайдовчиси ток уриши натижасида вафот этди.

12 июль куни, соат 11:49да Сергели туманидаги қурилиш жойида автокран ёниб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЁХБ хабар бермоқда.

Ёнғин ўчириш бўлинмалари воқеа жойига соат 12:00да етиб боришган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 12:34да ёнғин ўчирилган.

Аммо, автокран ҳайдовчисини қутқариб қолиш имкони бўлмаган: у ток уриши натижасида вафот этган.

Ҳозирда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.