Тожикистоннинг Хўжанд шаҳар колониясидан Душанбега олиб кетилган маҳбусни туққан онаси қидирмоқда…

0

 

Яқинда Тожикистоннинг Хўжанд ҳамда Истарафшон шаҳарларидаги турмаларда жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ маҳбуслар Душанбе колониясига олиб кетилганди. Шулар қаторида бўлган аристон Субҳон Қурбоновни Рудакий туманида яшовчи туққан онаси Бибисоч Раҳимова қидирмоқда. Унинг айтишича, боласини қидирмаган ери қолмаган. Ҳеч қаерда йўқ.

— Аристонларни Душанбега олиб кетишаётганда, — дейди Бибисоч опа. — 14 нафар аристон нондан заҳарланиб ўлим топганини эшитдим. Менинг боламни ҳам ўшалар қаторида Душанбега олиб кетишаётганди. Ҳозир на ўлгани, на тирик эканини била оляпман. Душанбедаги турмага бориб суриштирдим. У ердагилар янги олиб келинган аристонлар ҳақидаги маълумотлар махфийлаштирилган деб айтишди.

Эслатиб ўтамиз, Субҳон Қурбонов 2017 йили суд ҳукми билан 13, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Уни дунёда фаолияти тақиқланган жангари каллакесарлар гуруҳига аъзо бўлишга уринганликда айблашган. Махсус хизмат ташкилоти вакиллари Субҳонни Туркия-Сурия чегарасида қўлга олишган.