Украина президентининг офисида тинтув ишлари олиб борилди

0

Украина давлат тергов бюроси мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг офисида тинтув ишларини олиб борди.

Мазкур тинтув ишлари Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенконинг ҳарбий операцияларни режалаштиришига боғлиқлиги айтилмоқда.

Манбаларнинг қайд этишича, мажлислар протоколи текширилмоқда, шунингдек, офисдаги махфийлик даражасини таъминлашга масъул одамлар сўроқ қилинган.

Тервгочиларни мажлислар давомида ким нима дегани, «мутлақ махфий» ва давлат сирига оид ҳужжат ҳамда буйруқларга ким имзо чеккани қизиқтирмоқда.

Daryo.uz