Ёқутистонда номаълум кимса қўлида қурол билан полициячиларга ҳужум қилди…

0

 

Ёқутистоннинг Среднеколымск шаҳрида номаълум кимса полиция ходимларини ўқотар қуролдан ўққа тутган. Оқибатда бир нафар полициячи ҳалок бўлган, иккинчиси оғир тан жароҳати олган. Қотил эса ўша заҳоти жонига қасд қилган.

Шу йил 1 июлида Чеченистоннинг Ачхой-Мартанов туманида ҳам жангари полиция постига яқин бориб граната улоқтирган. Полициячилардан бири жангарига ташланган. Лекин жангари унга бир нечта тиғ жароҳатлари етказган. Полициячи касалхонага етиб бормай, йўлда ҳалок бўлди. Жангарини эса отиб ўлдиришди.