15 июл куни ўта кучли магнит бўронлари кузатилади. Бунақаси ҳали бўлмаган… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Шу ҳақда метеорологлар расман хабар тарқатган. Эртага 15 июл куни Ерга келиб уриладиган магнит бўронлари инсоният тарихидаги энг кучли табиат ҳодисасига айланади. Магнит бўронлари нафақат сурункали хасталикка йўлиққанлар, балки соғлом одамларда ҳам бош оғриғи, ҳолсизлик кабиларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, ер юзида яшовчи одамларни уйқусизлик, ёки аксинча, тинимсиз уйқу келиши, апатия кабилар ҳам таъқиб этиши эҳтимолдан холи эмас. Магнит бўронлари таъсирида инфаркт, инсульт, юрак хуружи кабилар сони ортиши кутилади. Артериал қон босимининг сакрай бошлаши ҳам магнит бўронларининг таъсири интиҳоси ҳисобланади. Хўш, магнит бўронлари хавфидан қандай сақланса бўлади?

Врачлар, олимлар маслаҳат берадики, бундай лаҳзаларда уйдан кўчага чиқмаган маъқул. Айниқса, кексалар, сурункали хасталикка йўлиққанлар стресс ҳолатига тушишдан сақланишлари, жисмоний зўриқишларга йўл қўймасликлари керак.

Эрталаб енгил жисмоний машқларни бажариш лозим. Бу қон айланишини яхшилайди. Душ қабул қилиш ҳам зиён бермайди. Бундан ташқари, керагидан кўп овқат ейиш мумкин эмас. Ёғли, шўр, аччиқ таомлар истеъмоли тақиқланади. Спиртли ичимлик ўрнига кофе ёки кўпроқ суюқлик ичинг. Кўк чой ҳам асабни тинчлантиради. Асосийси, қуёш тиғида кўп туриб қолмаслик, олис сафарга чиқмаслик тавсия этилади.

Саломат бўлинг! Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

 

 

loading...