Хабарингиз бор, ўзбек журналистикасида ўз ўрнига эга, хусусан спорт журналистикасида ном қозонган Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига раҳбар этиб тайинланди. Ўз-ўзидан савол туғилади, «энди Даврон Файзиев футбол ва бошқа спорт турларини шарҳламайдими?». Унинг ўзи бунга instagram’даги расмий саҳифаси орқали қуйидагича жавоб қайтарди:
–Аслида фаолиятим мобайнида ҳеч қачон юртимиз футболидан узоқ бўлмаганман. Футболимиздаги аввалги даврларда ҳам қўлимдан келганча ижодий томондан ёрдам бериб келганман. Мақсадим олдин ҳам, ҳозир ҳам шу соҳа ривожига оз бўлса ҳам хиссамни қўшиш бўлган. Буёғига ҳам худди шу иш билан шуғулланишда давом этаман. Айтмоқчиманки, деярли ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Фақат бу йил «отпуск» (таътил) бошланмай тугади. Айтганча, шарҳ масаласида аниқлик киритиб ўтаман, бу мен учун ҳамон сиз билан дилдан мулоқот қилишнинг энг ёқимли воситаси бўлиб қолади, бундан эса воз кечиш ният йўқ, – дея қайд этган Файзиев.