Чилёсин қачон ўқилади?

0

Савол:

Акам масжидда ноиб бўлиб ишлайди. Яқинда қўшни қишлоқлик ўсмир йигит васвасага чалиниб қолган экан, отаси “Ўғлимга чилёсин ўқиб қўйинг”, деб келибди. Акам бундай вақтда чилёсин ўқиш шарт эмаслигини, олдин у йигит билан гаплашиб, ўз жонига қасд қилиш гуноҳлиги ҳақида тушунча, маърифат бериб, Қуръондан баъзи сураларни ўқиб дам солиш лозимлигини, чилёсин одатда оғир аҳволдаги кишиларга ўқилишини тушунтирибди. Лекин шунга қарамай, улар ўз билганидан қолмай, бошқа домлани олиб бориб, чилёсин ўқитишибди. Саволим шундан иборатки, васвасага чалинган одамга чилёсин ўқилиши тўғрими?

Жавоб:

– Шифо умидида ҳар қандай беморликка ўқиш жоиз. Чилёсин ўқиш диний манбаларда келмаган. Аммо тажрибада унинг натижаси кўп кўрилган. Валлоҳу аълам!

 

bintu sodiq

loading...