Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари қидирувга берилди

1

Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ)нинг собиқ раҳбари полковник Бусурманқул Табалдиевга нисбатан қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Хабарда айтилишича, Қирғизистон ИИВ тергов хизмати томонидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 319-моддаси 2-қисми (Коррупция)да назарда тутилган жиноят белгилари, Азиз Батукаевнинг қамоқхонадан ноқонуний озод этилиши юзасидан дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Ушбу тергов доирасида унинг қаердалиги номаълум бўлгани сабабли Қирғизистон Мудофаа кенгаши собиқ котиби Бусурманқул Табалдиевга нисбатан қидирув эълон қилинган. «КирТАГ» нашри маълумотларига кўра, генерал мамлакатни тарк этган.

Маълумот учун, Бусурманқул Табалдиев 2011—2013 йилларда Мудофаа кенгашига раҳбарлик қилган. 2013 йилда эса ДМХҚга раҳбар этиб тайинланган.

«Қонундаги ўғри» Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилгани ҳақидаги суд иши 2019 йилнинг январида қайта очилган эди. Бу иш юзасидан бир неча шифокорлар, собиқ бош вазир Шамил Атаханов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги собиқ вазири Динара Сагинбаева ва жазони ижро этиш хизмати раисининг собиқ маслаҳатчиси Калибек Качкиналиев қўлга олинган эди. Уларга нисбатан коррупцияда иштирок этиш, шунингдек ҳужжатларни қалбакилаштиришда иштирок этиш иши бўйича жиноий иш қўзғатилган.

 

daryo.uz

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.