Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 16 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

16 июл куни ҳам пул, ҳам якка ҳокимлик ортидан баравар қувишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ниятингиздан қайтинг. Битта ўқ билан икки қуённи уриш мушкул масала. Қолаверса, бу сизга бир қатор кўнгилсизликларни келтириб чиқариши мумкин. Бугун янги дўстлар топиш, севимли хобби билан банд бўлиш ва табиат қўйнида дам олиб қайтиш каби амаллар ёқимли ва омадли кечади. Саломатликни мустаҳкамлаш пайти ҳам етган. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқишни унутманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Сизни жуда меҳнатсевар деб бўлмайди. Аммо бугун барчани ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этасиз. Зиммангиздаги вазифаларни шу қадар тез ва сифатли бажариб ташлайсизки, ҳар ким сизга ҳавас қилса арзийди. Бироқ иш экан деб жонни жабборга бериб ишлаш ҳам нотўғри. Соғлиғингиз панд бериб қўйиши мумкин. Оилалилар ҳаётида муаммолар кўзга ташланмайди. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

16 июлда иш бажаришда, шахсий ҳаётда бир нечта вариантлар қаршингизда бўлади. Уларнинг қай бирини танлаш сизнинг ихтиёрингизда. Асосийси, хатоларга йўл қўймасангиз бас. Ҳали оила қурмаганларнинг ҳам куни туғади. Романтик кайфият фақат сизники бўлади. Айримлар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Сафар сизга ҳам моддий, ҳам маънавий наф келтиради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Асабни асранг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун куннинг биринчи ярмиданоқ асабларингиз таранг тортилиши кутилади. Сиз қалбан безовта одамга айланишингиз эҳтимоли бор. Лекин бу хасталик белгиси эмас. Ҳақиқатан асаблар толиққан бўлиб чиқади холос. Иш жойингизда сиз бажарадиган юмушлар бир талай. Уларни охирига етказиб улгуриш учун сизга ғайрат ва сабр керак бўлади. Баъзи дўстларимиз кечга қадар томорқада тер тўкишлари мумкин. Организмни жисмоний зўриқтириб қўймасангиз, саломатлигингиз тобида бўлади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

16 июл куни дангасаликка қарши курашга отланасиз. Диванда ястаниб ётиш, фильм томошасига берилиш фойда бермаслигини айримлар ниҳоят англаб етади. Билинг, бу тахлит ўтиришингизда кимдир қўлингизга пул тутқазиб қўймайди. Демак, пул топиш учун ишлаш керак. Турли кўринишдаги буюмлар, квартира, автомобил олди-сотдиси ва қурилиш маҳсулотлари харид қилиш муваффақиятли кечади. Яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингиз панд бермаслиги учун тиббиёт талабларига қатъий риоя қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун тадбиркорларнинг иши бароридан келиб, то кечга қадар юзларидан табассум аримайди. Фақат айрим ҳамкорлар кейинги вақтларда ишончингизни оқламаётгандек туюлмоқда. Уларни зимдан назоратга олишингиз керакка ўхшайди. Ҳар ҳолда шерик номардлик қилса, сафар татимайди деган гаплар бор. Муҳаббатда бўш келманг. Ортга қайтманг. Фақат олдинга босинг. Оиласиз бўлсангиз, севгилингиз учрашувга кела қолмаётган бўлса ҳам асабийлашишдан нари бўлинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

16 июлда тарози буржи остида туғилганлар учун барча йўллар очиқ бўлади. Бу имконият молиявий муаммоларни муваффақиятли бартараф этишингизда асқотади. Қувонарлиси шуки, бугундан бошлаб даромадларингиз ортиши кутилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида эски танишлардан бирини учратишингиз эҳтимоли бор. У ўзининг хурмача қилиқлари билан асабингизга ўйнаши ҳам мумкин. Нима бўлмасин, асабларни асрашга ҳаракат қилинг. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилишингиз тавсия этилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун биринчи навбатда реабилитация курсини ўташингиз талаб этилади. Зиммангизга керагидан ортиқ вазифалар юкланган. Уларни кечгача тугатишингиз ҳам амри маҳол. Чунки саломатлигингиз панд бериб қўяверади. Имкон доирасида табиат қўйнига чиқиб дам олишингиз керак. Шу йўл билан организмингизга нафас ростлаш учун имконият бермасангиз бўлмайди. Кун давомида кўпроқ пиёда йўл босинг. Бу ҳам сизга фойда беради.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

16 июл куни оилавий муаммоларингизни биринчи навбатда бартараф этишингиз лозим. Оиласиз бўлсангиз, ўзингизга бўлғуси жуфт қидириб вақт ўтказсангиз ҳам зиён қилмайди. Ёз фасли тўй ва никоҳ учун жуда қулай фасл. Молиявий масалада сира хавотирга тушманг. Муаммолар бўлмайди. Бўлган тақдирда ҳам сиз уларни албатта ўз фойдангизга ҳал эта биласиз. Кечқурун ёши улуғ, бемор қариндошлар ҳолидан хабар олинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун қаршингизда кўнгилсизлик келтириши мумкин бўлган бир қатор муаммолар ҳозир бўлади. Яхшики, ишончли дўстлар, танишлар бор. Уларгина сизни кўнгилсизликлар қаъридан тортиб ола билишади. Молиявий масалага келсак, банклардан кредит олишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бусиз ҳам керакли миқдордаги пулни топа оласиз. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Бундан ташқари, ёқимли хабар ҳам эшитасиз.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

16 июлда кўпчиликка иш ёки шахсий ҳаёт масаласида маслаҳатлар бериб ўтасиз. Бироқ бу маслаҳатлар кимгадир ёқиб тушади, кимларнингдир энсаси қотади. Кун мобайнида охирги пайтларда нималар еб, нималар ичаётганингизни таҳлилдан ўтказинг. Зарарли маҳсулотлар чиқиб қолса, дарҳол уларни рационингиздан олиб ташланг. Парҳез, режимлар бугун сизга фойда бермайди. Ошқозонингизга раҳмингиз келсин. Акс ҳолда тез орада шифохонага тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун янги давраларга тушиб қолишингиз, шу баҳона янги танишлар орттиришингиз мумкин. Ишда ҳам, ҳаётда ҳам шошма-шошарликка йўл қўйманг. Арзимас ҳазилдан ҳам завқ олишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида оила аъзоларингиз сизга сюрприз ҳозирлаб қўйишлари кутилади. Муҳаббатда тафаккурга суянган ҳолда иш кўринг. Баъзилар варикоздан безовталанишлари мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади