Шимкентда яшовчи йигит телефонни зарядка ускунасидан суғуриб олаётганда ток уриши туфайли ўлим топди…

0

 

Фожиа 15 июл куни Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида жойлашган уйлардан бирида содир бўлди. 1996 йилда таваллуд топган йигит телефонини зарядкага қўйганди. Чамаси зарядловчи ускуна носозлигини ҳам биларди. Уни токдан ажратиб олаётган маҳал кутилмаганда ток урди. Йигит шу ондаёқ ўлим топди.

Шимкент шаҳар фавқулодда вазиятлар департаменти мутахассислари фуқароларни электр токига ишловчи ускуналар билан ишлаганда ниҳоятда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. Уларнинг айтишича, одамни ток урган маҳал ўзини ўзи ҳимоялаш имкониятлари нол фоизга тушиб қолади. Ток урганда босим эмас, балки ток кучи одамни ўлимга юз туттиради.

 

 

 

loading...