Технология оламида жудолик: пароллар «етим қолди»

0

Фойдаланувчи аккаунтини ҳимойлаш учун пароль қўйиш ғоясини биринчи бўлиб ўйлаб топган Фернандо Корбато (Fernando Corbato) 93 ёшида вафот этди.

Доктор Фернандо илк хавфсизлик усулини ўйлаб топиш билан бирга бир вақтнинг ўзида битта компьютердан бирдан ортиқ фойдаланувчи фойдалана олишига имкон берувчи тизимни ҳам яратган.

У “вақт бўлишуви“ номли усул ишлаб чиққан. Бу билан компьютернинг ишлаш қуввати бир неча фойдаланувчи ўртасида тақсимланади ва бирдан ортиқ фойдаланувчи қурилмани тенг ишлата олади.

Таъкидланишича, пионер олим диабетга боғлиқ муаммо сабабли вафот этди.

loading...