Украина президенти нега ишга велосипедда бориш ҳақидаги ваъдасини бажармаяпти?

0

Украина президенти Владимир Зеленский сайловолди жараёнида президент бўлса, ишга велосипедда қатнаши ҳақида ваъда берганди.

Аммо «Халқ хизматкори» сериалидаги Василий Голобородкодан фарқли равишда у ишга ҳамон кортежда бормоқда.

Зеленский мазкур масалага эътибор қаратди. Унинг айтишича, президент кортежи шундоқ ҳам кичик (иккита машинадан иборат). У мигалкадан ҳам фойдаланмайди. Президент ҳам кўчадаги ҳаракат иштирокчиси. Бу ҳақда Украина раҳбари Фейсбукдаги профилида ёзган.

Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни унинг кортежи ЙТҲга учраганди.

loading...