ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ЕР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Ернинг соф вазни 6600000000000000000000000 килограммга тенг.

2. Қуёш тизимидаги Ердан бошқа барча сайёралар афсонавий худолар номи билан аталади.

3. Ер қуёш тизимидаги энг зич сайёра ҳисобланади. Унинг зичлиги 5, 515 г/см3 га тенг.

4. Ер устки қисмининг 72 фоиз қисми сув билан қопланган.

5. Ер бир неча қатламдан: атмосфера, литосфера ва гидросферадан иборат. Бу қатламлар жамланган ҳолда биосферага бирлашган.

6. Ер атмосфераси 78 фоиз азот, 21 фоиз кислород, 1 фоиз бошқа газлардан иборат. Ер атмосфераси ҳар лаҳзада қуёшдан келадиган радиоактив нурлар ва 100 тоннага тенг метеоритлар ҳужумидан ерликларни ҳимоя қилади.

7. Ер литосфераси доимий равишда ҳаракатда. Тектоник плиталар тўқнашуви ёки бир-биридан алоҳида ажралиб чиқиши оқибатида ер юзида зилзила ва вулқонлар уйқониш ҳодисаси содир бўлади.

8. Тинч океан ер юзидаги энг йирик океан ҳисобланади. Унинг умумий майдони 169 100 000 километрга тенг. Бу қуруқлик майдонидан ҳам кўп демакдир.

9. Ернинг энг баланд нуқтаси Эверест (8848 метр) саналади. У Ҳимолай тоғларида жойлашган.

10. Ердаги жами сувнинг 3 фоизигина ичишга яроқли. Шунинг ҳам 90 фоиз қисми музликлар қаърига беркинган. Шундай экан, ерликлар мавжуд сувнинг жуда кичик бир мисқолигагина эгалик қила олади.

11. Агар Ер қуёшга ҳозиргидан кўра янада яқинроқ ёки узоқроқ бўлганда, тирик жондан асар ҳам бўлмасди.

12. Ердан бўлак биронта сайёрада тектоник плиталар мавжуд эмас.

13. Олтиннинг 99 фоиз қисми Ер ядросида жойлашган.

14. Ер юзидаги энг совуқ ҳудуд Антарктидадир. Бу ҳудудда ҳаво ҳарорати -92, 2 даражани ташкил этади.

15. Вулқонлар фаоллашувининг 90 фоизи океанларда юз беради.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади