Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 18 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

18 июл куни амалга оширган ишларингиз билан ғурурланиб кетманг. Кўз тегиши ёки бошқа кўнгилсиз вазият юзага келиши мумкин. Кун давомида тақдир сизга кўплаб белгиларини ташлайди. Уларни эътиборсиз қолдирмаслигингиз талаб этилади. Оила қурмаган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида орзуингиздагидек қиёфа ва табиатга эга инсонни учратишингиз мумкин. Омадингизни берсин!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бузоқ буржида таваллуд топганлар камдан-кам ҳолатларда қайғуга ботади. Лекин бугун шу нарса юз бериши мумкин. Ишхонангиздаги ҳамкасблардан бири билан нимадир масалада баҳслашиб қоласиз-у, ютқазасиз. Шу нарса сизни қайғуга ботишга мажбур этиши эҳтимолга яқин. Пул масаласида омадингиз чопади. Айримлар мукофот пули, бошқалар лотерея ўйнаб катта пул ютиши ёки катта меросга эга чиқиши мумкин. Жуда бўлмаганда, қариндошлар сизга моддий жиҳатдан ёрдам қўлини чўзади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

18 июлда кайфиятингиз қандай ҳолатда бўлиши ташқаридаги об ҳаво билан боғлиқ. Оилавий ҳаётда тушкун вазиятлар таъқиб этиши мумкин. Ёши улуғ қариндош билан жанжаллашиб қолсангиз, хотиржам тортишга ҳаракат қилинг. Бугун балиқ овига бориш ва дала ҳовлида ишлаш мароқли кечади. Молиявий масалада ҳужжатларга эътиборли бўлмасангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун ҳар қандай йўл билан ҳам қарзга ботмаслик тадбирини изланг. Яқиндагина юз берган молиявий инқирознинг ўзи ҳам етиб ортади. Романтик ва саёҳат ишқибозларини бугун ажойиб саргузаштлар кутиб туради. Йўлингизда бир-биридан ажойиб, шинаванда инсонларни учратасиз. Уларнинг аксарияти келажакда қалин дўстга айланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

18 июл куни ҳар тарафлама тўкис бўлишингиз кутилмоқда. Қолганлар сизга қараб туриб ҳавас қилса арзийди. Лекин сергак туринг. Ҳасаддан ёниб кетаётганлар оёғингиздан чалишга шай турибди. Баъзилар қайсидир танлов ёки оммавий тадбирда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдод қирраларини намойиш этиш имконига эга бўлади. Бугун ҳар қандай турдаги сафардан воз кечинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Йиллар бўйи фақат орзулаб келганингиз муҳим ишларни айнан бугун ҳақиқатга айлантирасиз. Мартабангиз ҳам бугун ошиши кутилади. Моддий аҳволингиз тўкис кечади. Оиласизларга муҳаббатда оғир бир вазиятдан силлиқчасига чиқиб кетишда яқин дўсти ёрдам беради. Ўтмишга қайтишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бугунги кун билан яшашгина сизга бахтли онларни тақдим этади. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқишингиз тавсия этилади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажаларни ўз вақтида олишингиз керак бўлади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

18 июл сиз учун саргузаштлар куни деса муболаға бўлмайди. Ҳодисалар худди шамол каби бир-бири билан алмашган ҳолда сизни зерикишга қўймайди. Иш жойингизда бир ўқ билан икки қуённи уришга ҳаракат қилманг. Акс ҳолда раҳбариятдан балога қолишингиз мумкин. Нотаниш одамлар билан жанжаллашмаслигингиз тавсия этилади. Сизни ранжитишган тақдирда ҳам сукут ёрдамида енгишга интилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун фақат моддий манфаат келтирадиган ишларгагина қўл уринг. Бўлар-бўлмас юмушлар билан ўралашсангиз, беҳудага вақт ўтказганингиз қолади холос. Муҳаббатда ҳам зерикишга вақтингиз бўлмайди. Жуфтингиз билан керак бўлса, эрта тонггача баҳслашиб чиқишингиз турган гап. Пляжда чўмилиш, тоғларга чиқиб ҳаво алмаштириш муваффақиятли кечади. Кабобхўрлик ҳам зиён қилмайди. Саломат бўлинг!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

18 июл куни туйғулар, пуллар ва сўз билан ҳазиллаша кўрманг. Буларнинг барчаси фақат жиддий муаммо ва жанжалларга олиб келади. Шахсий бизнес бошламоқчи бўлиб юрганлар бир инсон билан танишади. У келгусида сизга ишончли ҳамкор бўлади. Оилали бўлсангиз, бегоналар билан, уларнинг сохта хушомадлари билан ўралашиб қолишдан сақланинг. Обрўйингизга путур етиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун гўё башоратчи қиёфасига кирасиз. Ўзингизни нималар кутаётганини кўнглингиз сезади. Шунга қараб иш кўрасиз. Кун давомида азартли ўйинлардан, спорт машғулотларидан вақтинча воз кеча туришингиз керак. Улар биринчи навбатда саломатлигингизга путур етказади. Кечқурун ҳар қачонгидек енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Ёзнинг иссиқ кунларида кўпроқ суюқлик ичишингиз тавсия қилинади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

18 июлда майда-чуйда, аммо фойдаси кўпроқ ишлар билан шуғуллансангиз, ёмон бўлмасди. Яна шундай ишлар бўлсинки, мияни ишлатиш шарт ҳисобланмасин. Оилалилар ҳаётида мистик бир ҳодиса юз бериши кутилади. Яқинларингиз, айниқса, жуфтингиз билан жанжаллашмаслигингиз талаб этилади. Вақт топсангиз, севимли хоббингиз билан банд бўлинг. Баъзилар кўчада фирибгарларга чув тушиб қолиши мумкин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Ишхонангизда ҳамкасбларга қайсидир масалада ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Эмоциянгизни жиловланг. Эмоция етагида бўлсангиз, ишдан бўшаб кетишгача боришингиз ҳам ҳеч гап эмас. Рўзғорингизда муаммо кўп. Лекин уларни жамоавий тарздагина бартараф эта оласиз. Айримларга ошқозонини кўнгилдагидек ҳолатга келтириш учун парҳез тутиш лозим бўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...