12 йил қидирувда бўлган жиноят олами авторитетларидан бири оқланди ва Тошкентга қайтди…

0

 

У Равшан Муҳиддинов, “Равшан Золотой” лақаби билан жиноят оламида машҳур. Ўзбекистонлик Ғофур Раҳимовнинг жияни.

Равшан 12 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган. Уни уюшган жиноий тўдаларга етакчилик қилганликда айблашган. Аммо айбловлар ўз исботини топмаган.

Равшаннинг ватанга қайтганини отаси Баҳодир Муҳиддинов ҳам тасдиқлади. Унинг айтишича, Равшаннинг номини Тошкентга қайтиши арафасида ички ишлар вазирлигидагилар қидирувда бўлганлар рўйхатидан олиб ташлашибди.

2007 йил Равшан 18 ёшда эди. Ўшандаёқ уни республика жиноят мажмуасининг 242- моддаси бўйича (“Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва унга етакчилик қилиш”) айбдор деб топишган. Айблов эълон қилингандаёқ Равшан Ўзбекистонни тарк этди. 58 ёшли отаси Баҳодир Муҳиддинов Равшан ватанни тарк этганига 12 йил бўлгач, шу йил апрелида президентимиз Шавкат Мирзиёевга ўғлига қарши очилган жиноий иш қайта кўриб чиқилишида яқиндан ёрдам беришини сўраб мурожаат этди.

Баҳодир аканинг айтишича, президентга мурожаатидан сўнг икки ой ўтиб унга Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси терговчилари қўнғироқ қилиб, ўғлининг исми халқаро қидирувдагилар рўйхатидан олиб ташлангани, жиноий иш эса қайта кўриб чиқилишини айтишган.

Баҳодир Муҳиддинов яна шу нарсани айтиб ўтдики, 12 йил олдинги ўша жанжалли иш иштирокчилари яқинда терговга қайта жалб этилган. Улар бу жанжалларга Равшан Муҳиддиновнинг умуман алоқаси йўқлигини баён қилишди.

— Жиноий иш қайта кўриб чиқилди, — давом этди Баҳодир ака. — Ўғлимга қўйилган айбловлар ўз исботини топмади. Ўғлимнинг зиммасига юкланган айблов олиб ташланди. Иш ёпилди…

Яна яқин ўтмишни ёдга оламиз. 2009 йили Равшан Муҳиддиновни Истамбулдаги Отатурк номли халқаро аэропортда қўлга олишди. Орадан уч йил ўтгач, уни қўйилган айбловлар исботини топмагани боис қўйиб юборишди.

Лекин 2013 йил октябрида Равшан Муҳиддинов Бирлашган араб амирликларида қўлга олинди. Икки ой Дубайдаги «Аль-Авир» турмасида ўтирди. Унда ҳам Равшанга қўйилган айбловлар ўз исботини топмабди. Қўйиб юборишди.

Ана шунақа гаплар.

Астағфирилло!!!

 

loading...