96 ёшли спортчи жаҳон рекордини ўрнатди (+фото ва видео)

0

Америкалик 96 ёшли Рой Энглерт 5000 метрга югуриш бўйича жаҳон рекордини (95-99 ёшлилар ўртасида) ўрнатди.

Мазкур натижа АҚШнинг Айова штатидаги мусобақалардан бирида қайд этилди. Энглерт маррани 42 дақиқаю 30,23 сония кесиб ўтган.

Аввалги энг яхши кўрсаткич эса 50 дақиқаю 10,56 сония эди.

Шунингдек, Рой Энглерт ўз ёш тоифасида 800, 1500 ҳамда 3000 метрга югуриш масофаларида ҳам жаҳон рекордчиси ҳисобланади.

Аввалроқ, 102 ёшли япониялик атлет яқин масофага югуриш бўйича баҳсларда қатнашгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.