Тошкентда Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш маскани очилади

0

Жорий йилнинг 21 июлидан Тошкентда Бўзсув каналининг Минор масжидига туташ ҳудудида Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш маскани очилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ўтган давр мобайнида мазкур ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, канал атрофи тозаланди, қирғоқ бўйлари мустаҳкамланди. Аҳоли дам олиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун талаб этилган шароитлар яратилди. Жумладан, ўриндиқлар, ёритгичлар ўрнатилди, бепул Wi-Fi ҳудуд ташкил этилди. Шунингдек, тадбиркор томонидан 4 та 4 кишилик «Гондола» қайиқлари ҳамда 1 та 8 кишилик моторли сайр қайиғи олиб келинди.

Энди ушбу маскан юртдошларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари сув бўйида мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун хизмат қилади, дейилади хабарда.

 

daryo.uz

loading...