Туркияда магнитуда кучи 7, 2 ва 7, 5 баллга тенг зилзилалар серияси содир бўлиши кутилмоқда…

0

 

Шу ҳақда Кандилли обсерватория ва зилзилаларни ўрганиш институти олимлари расман хабар тарқатишган. Зилзила Истамбул жанубида кузатилади ва Туркия тарихида энг хавфли табиий офат бўлиб қолади. Зилзилалар сериясининг аниқ вақти изланишлар якунлангач, шу йил август ойида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия сейсмик фаол зона ва зилзилалар марказида жойлашган. Бу мамлакатда тез-тез кучли ер силкинишлари содир бўлади ва ҳар гал кўплаб одамлар қурбон бўлади. Охирги марта Туркияда 1999 йили кучли ер силкиниш ҳодисаси кузатилган. Ўшанда ҳам зилзиланинг магнитуда кучи 7, 4 баллга тенг бўлиб, 18 минг нафарга яқин одамни ҳаётдан олиб кетган.

Астағфирилло!!!