Америка ҳарбийлари Сурияда қозоғистонлик «ИШИД» снайперини қўлга олди…

0

 

У Руслан Асаинов бўлиб, келиб чиқиши қозоғистонлик, ҳозир эса Америка фуқароси ҳисобланади. Асаиновни дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳини қўллаб-қувватлашда, шу жиноий гуруҳга хизмат қилганликда айблашмоқда.

Тергов материалларида кўрсатиб ўтилганки, Асаинов беш йил давомида «ИШИД» таркибида жанг қилган. У жангариларнинг ишонган снайперларидан бири ҳисобланган. Кейинчалик гуруҳга янги келган жангариларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказган. Орадан яна қанчадир вақт ўтиб каллакесар командирларнинг ишончини қозонган. Асаиновни қурол билан ўтадиган ҳарбий машғулотлар учун асосий жавобгар этиб тайинлашди. Ҳатто, унга жангари каллакесар ҳамтовоқлари «амир» титулини ҳам беришди.

Бундан ташқари, Асаинов яна бир америкаликни «ИШИД» таркибига ўтказиш ниятида тарғибот ишларини олиб борган. Кейинчалик маълум бўлишича, америкалик аслида Нью-Йорк полициясига махсус ёлланган агент экан. Айнан ўша агент Асаиновни қўлга олишда катта ёрдам берди.

Ҳозирда 43 ёшни қаршилаган Руслан Асаинов 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

 

loading...