Отабек Умаровга ҳам жарима қоғози келди!

1

Президентнинг куёви Отабек Умаров ўз инстаграм саҳифасида ОАВ жонкуяр ходимларига миннатдорчилик билдирди.

— Куни кеча оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда мен билан боғлиқ видеонинг тарқалгани Президентимизнинг очиқлик ва сўз эркинлиги сиёсати амалда эканини кўрсатади, деб ўйлайман. 
Журналистлар ва блогерлар ҳақиқатан ҳам реал ҳаётимизда бор муаммоларни кўтариб чиқаётгани қувонарли. Сизлар жамиятда рўй бераётган воқеаларга бефарқ эмаслигингиз, одамларнинг мавқеи ва лавозимидан қатъи назар танқид қилаётганингиз бизни ўз устимизда янада кўпроқ ишлашга ва тартибга риоя қилишга чақиради. 
Бугуноқ барча жарималар тўланди. Қонун барча учун баробар! 
Шу фурсатдан фойдаланиб, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг жонкуяр ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, – деб ёзган Отабек Умаров.

 

loading...

1 ТА ФИКР

  1. 1824570 сўм аниқ тезликни оширгани учун қўлланилган жаримами??? МАБ компьютерда ёзгунча бирорта рақам қўшиб юбормаганмикан?

Comments are closed.