Саакашвили Зеленскийнинг «ҳурмати» учун сайловларда иштирок этмайди…

0

 

Грузия собиқ президенти, Одесса собиқ губернатори, ҳозирда Украина фуқароси Михаил Саакашвили Олий Радага сайловларда ўзининг «Янги куч ҳаракати» партияси иштирок этмаслигини маълум қилди. У айтдики, партия мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг ҳурмати учун ҳам сайловларда иштирок этмайди.

— Менинг партиям, — деди сиёсатчи. — Олий Рададан ўрин олиш учун беш фоизли барьерга эга бўлиши жуда мушкул. Қолаверса, шахсан мен Зеленский етакчилик қилаётган «Халқ хизматкори» партияси Радада кўпроқ ўринга эга бўлишини истайман. Биз бошқарувдаги партия билан ҳеч қачон рақобат қилмаслигимиз, унга имконият яратиб беришимиз лозим…

Саакашвили етакчилигидаги «Янги куч ҳаракати» партияси 2017 йили ташкил топган. Порошенко ҳукумати даврида партия мухолифатчи ҳисобланган.

Олий Радага фавқулодда сайловлар шу йил 21 июл куни бўлиб ўтади.