Самарқандлик 42 ёшли аёл 6 яшар гўдаги кўз ўнгида ўз жонига қасд қилди…

0

 

Бу фожиа 17 июл куни соат тахминан эрталабки 10: 00 да Самарқанд вилоятида содир бўлди. Аёл 6 яшар қизалоғининг кўз олдида ўзини «Дарғом» каналига ташлади. Қизалоқ ҳам унинг ортидан каналга ўзини ташлашга ошиққанди. Хайриятки, ўткинчилар тўхтатиб қолишди.

Маълум бўлишича, марҳуманинг тўрт фарзанди бор. Эри Россияга пул ишлаб топиш баҳонасида жўнаб кетиб, кейинчалик ўша ёқда бошқа аёлга уйланиб олибди. Аммо айрим манбаларда аёл моддий жиҳатдан қийналгани сабабли жонига қасд қилгани қайд этилган.