Шавкат Мирзиёев кеча махсус делегацияни қабул қилди!

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилган ва давом этаётган лойиҳаларнинг портфели жами 5,2 миллиард доллардан ортган. Жорий йилнинг ўзида Жаҳон банки 850 миллион доллардан зиёд бўлган ҳамда тадбиркорлик, мактабгача таълимни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш каби йўналишларни қамраб олган янги кредитларни маъқуллади.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Банк-молия сектори ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, таълим, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

loading...