Россияда доғистонлик эркак саволига жавоб бермагани боис икки кар-соқовни пичоқлаб қўйди…

0

 

Воқеа Россиянинг Санкт-Петербург шаҳар метросида 20 июл куни юз берди. 36 ёшли дорғистонлик эркак икки кар-соқовга қўлида пичоқ билан ташланиб қолди. Бирига икки, иккинчисига бир марта тиғ жароҳати етказди.

Жабрланувчиларни эса вагондаги 26 ёшли йигит ҳимоя қилди. У зўравоннинг қўлидан пичоғини тортиб олиб, ўзини полициячилар ихтиёрига топширди. Маълум бўлдики, жабрланувчилар украиналик экан. Икковини ҳам оғир аҳволда касалхонага ётқизишди. Ҳозирги пайтда улар ўзларини яхши ҳис этаётгани ҳақида хабар тарқатилган.

Доғистонлик эркакнинг исми Фатҳулла экан. У 2016 йилдан бери Санкт-Петербургда ишлаб пул топаркан. Муқаддам судланган. Метро вагонидаги жиноятга арзимас баҳона туфайли қўл урган. Яъни, олдинда турган икки йигит кар-соқовлигини билмаган. Улардан «Ҳозир тушасизми?», дея сўраган. Саволига жавоб ололмагач, киссасидан пичоқ чиқариб уларга ташланган. Яна шу нарса алоҳида таъкидлаб ўтилдики, Фатҳулла ўша маҳал ширакайф ҳолатда бўлган.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

loading...