Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 22 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз росманасига муҳташам бошланади. Атрофдагилар, ҳамкасбларга янгидан янги истеъдод қирраларингизни намойиш этиш имконига эга бўласиз. Уларнинг бири ишга ижодий ёндашишдир. Бу мавзуда шундай ажойиб фикрларни ўртага ташлайсизки, раҳбарларингиз ҳайратдан тош қотади. Айрим оилалиларнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши кутилади. Энди қўшимча даромад келтирадиган иш топмасангиз бўлмайди-ёв!

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

22 июл куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда туб бурилиш юзага келиши мумкин. Бурилиш сизнинг фойдангизга ишлайди, сира хавотирга тушманг. Иш бажаришда пассивликка асло йўл қўя кўрманг. Куннинг иккинчи ярмида энг яқин ва қалин дўстга айланиши мумкин бўлган инсон билан танишишингиз кутилади. Кечқурун тадбиркорлар олис сафарга отланишлари эҳтимолга яқин. Сафарингиз албатта хуш кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ реал ғояларни ҳақиқатга айлантиришингиз лозим бўлади. Агар туйғуларингиз росмана бўлса, муҳаббатда шубҳа-гумонларга ўрин қолдирманг. Билинг, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизнинг рашк ва шубҳаларингиздан жуда чарчаган. Кечқурун баъзилар иш билан сафарга отланишлари мумкин. Сафар сизга моддий манфаатдорлик ҳадя этади. Овқатланишда пала-партишликка йўл берманг. Гигиенага қатъий амал қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

22 июл оила қурмаган дўстларимиз учун эҳтирослар куни деса сира хато бўлмайди. Қалбингиз муҳаббат оловига тўлиб тошади. Фақат асосий ишни ҳам унутиб қўймаслигингиз талаб этилади. Буёқда молиявий муаммолар қайсарларча ижобий ҳал бўлишни истамай турибди. Уларни бартараф этмасангиз ҳам бўлмайди. Тирикчиликнинг мазаси қочиши мумкин. Оилада ишдан келиб мириқиб дам олишингиз учун барча шароитлар муҳайё бўлади. Шаҳарда яшасангиз, яқин инсонингиз билан кино ёки театрга чиқиб келсангиз ҳам зиён қилмайди.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун олдингизда иккита вазифа туради. Бошқа жойга кўчиб ўтиш ва рўзғор учун зарур нарсаларни харид қилиш. Шахсий машинангиз бўлса, серқатнов йўлларда тезликни бепоён оширишдан тийилинг. Буёғидан келсангиз, шахсий автомобилда ҳаракатланиш бугун сизга фақат харажатлар ҳадя этади. Кечқурун айримлар бош оғриғидан безовта бўлиши кутилмоқда. Бу қўрқинчли эмас. Дори ичсангиз, тез фурсатда ўтиб кетади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

22 июл куни паризод буржи остида туғилганлар ҳамкасб ёки дўстларга эмас, аниқ фактларга суяниб иш кўрмоқликлари зарур. Молиявий муаммоларингиз муваффақиятли ҳал бўлса ҳам бўшашмаслигингиз талаб этилади. Ўзингиз биласиз, пулнинг ҳеч қачон ортиқчаси бўлмайди. Айниқса, хонадонида янги меҳмон дунёга келиши кутилаётганлар ҳаракатларини қилиб кўпроқ пул тўплашмаса бўлмайди.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф қиладиганларнинг саноғи бўлмаслиги мумкин. Бу масалада бировлар эмас, интуиция билан маслаҳатлашинг. Аниқроғи, қалбингизга қулоқ тутинг. Шахсий ҳаётингизда майда кўнгилсизликлар кузатилиш эҳтимоли бор. Кечки пайт рўзғор учун энг керакли жиҳозлар харид қилишингиз кутилади. Овқатланишда меъёрни билинг ва режимни буза кўрманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

22 июлда сиз эзгу мақсадлар, азалий орзулар сари шиддат билан интила бошлайсиз. Гарчи йўлингизда ўта жиддий тўсиқлар пайдо бўлса ҳам ортга чекинишни хаёлга келтирманг. Кучингиз ва имкониятларингизни бўлар-бўлмасга сарфлаб юборишдан сақланинг. Уларни буюк ишлар учун асраб қўйинг. Бугун йога, рақс ва фитнес билан шуғулланиш муваффақият келтиради. Қанча кўп ҳаракатлансангиз, организм шунча ўзини яхши ҳис эта бошлайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун сиздан асосан эҳтиёткорлик ва эътиборлилик талаб этилади. Уларга нафақат серқатнов йўлларда, балки шахсий ҳаётда ҳам қатъий амал қилинг. Оиласиз бўлсангиз, эҳтиёткорлик ва эътиборлилик романтик учрашув ёки танишувлар чоғида жуда асқотади. Кун давомида фавқулодда сафарлар, совға-саломлар олиш ва ҳуқуқшунос маслаҳати кабиларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Иш бажаришда пассивликка йўл қўйманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун тақдир сизга ишончли ва садоқатли дўстни йўллайди. Танишув эса ё хизмат сафарингиз чоғида, ёки қаердадир дам олаётганингизда юз беради. Шошма-шошарлик билан тугалланган ишларнинг ижобий натижасини кутманг. Олдин яхшилаб текширинг, хатога йўл қўйган бўлсангиз, ўша хатоларни тузатиш пайида бўлинг. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида узоқ муддатли шартномани имзолашади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

22 июл куни бир ўзингиз анча-мунча мушкулотларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Тўғри, ёрдамчилар бўлади. Аммо улардан арзирли ёрдам ҳадеганда чиқа қолмайди. Шахсий ҳаётда севган инсонингиз ҳам ўзини қандайдир ғалати тута бошлашига гувоҳ бўласиз. Оилалилар фарзандлар билан суҳбатдан бир талай ёқимли эмоциялар олади. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг. Ухлашдан олдин сут ичиб ётинг, тушингиз тотли кечади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

22 июлда ўзингизга мириқиб дам олиш, хурсандчилик ва қимматбаҳо совғалар ҳадя этишингиз мумкин. Майли, агар улар ҳалол ишлаб топилган бўлса, ҳалолингиз бўлсин. Табиат қўйнида дам олиш пайтида сув ҳавзаларида спиртли ичимлик ичган ҳолда чўмилишингиз тавсия этилмайди. Рўзғорда электрга ишлайдиган асбоблардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...