Доимо гўзал ва бетакрор кўринишни истаганлар учун мода ҳақида маслаҳатлар

0

Тери ранг туфлилар ҳар бир аёлнинг гардеробида бўлиши шарт!

1. Гардеробингизда албатта тери ранг (табиий ранг) туфли бўлиши шарт. Улар барча миллий ва замонавий либосларингизга мос тушади, ҳамда бўйингизни баландроқ кўрсатади.

 

2. Гардеробингизда албатта «ўзим учун» комплект кийимингиз бўлсин. Уни сиз кўнгил ёзиш учун, дўстлар билан учрашувларга кийсангиз бўлади. Ҳотиржам ранглар, қоматингизни ифодаламайдиган қават қават кийим – сизнинг ўзингизни қулай сезишингиз учун хизмат қилади.

3. Албатта қора классик шим, В кесимли қора жиддий жемпер ва қора жиддий қулай пошнали лодочка туфлилар харид қилиб олинг. Шим устингизда қомат бўйича туриши керак, жемпер бўлса, бўйнингизни ифодалироқ кўрсатади. Бу образни кўп маротаба ҳар хил аксессуарлар билан ўзгартирса бўлади ва ҳар сафар образ янги ва жуда гўзал кўринади.

4. Гардеробингизда ҳеч бўлмаса бир жуфт пошнали оёқ кийим бўлиши шарт. Пошналар аёл кишига озгина мувозанатсизлик беради. Бу эса эркакларни жалб этади ва эркаклар аёлга устун бўлгиси келади.

5. Ёрқин рангдаги либос кийсангиз, либосдан эътиборни тортмаслик учун кўзга ташланмайдиган содда турмак қилинг.

6. Ёдда тутинг, агар устки кийимларингиз ҳажмли катта бўлса, пастки кийимларингиз албатта енгил бўлиши керак. Мувозанат сақланг!

Очиқ  кийимларингиз бўлса.

7. Ёрқин, ноодатий ва очиқ нарсаларни фақат иссиқ ўлкалардаги дам олиш масканларида кийсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади.

8. Ёрқин кўринишни хоҳласангиз, деколте қисмингизни очинг, қоматингиз бўйича турадиган ва бўйингизни узунлаштирадиган шим кийинг ҳамда қизиқарли аксессуарлар қўшинг. Кундалик кўйлак билан эса клатч, катта қуёшга қарши кўзойнак ва ёрқин ипак рўмол жуда чиройли кўринади.

9. Оёқ орасидаги чизиғи туширилган, урфдаги шимлардан қўрқиш керак эмас. Улар бўйни пасайтиради деган фикр бўлса ҳам, қоматни жуда чиройли кўрсатади.

10. Мерилин Монронинг ўзига ром қилувчи ноз-карашмали қадам босишини такрорлаш мумкин. Бунинг учун тиззадан озгина пастроқ узунликдаги, қадам босишга ноқулайлик туғдирувчи юбка кийиш кифоя.

Бўйингиз паст бўлса.

11. Кичик аёллар бўйин ва деколте соҳасини очганлари маъқул. Тугмачали либосларни эса тугмачасини бўйингача тақманг.

12. Йирик аёллар катта сумка тутмаганлари маъқул, бўлмаса янада ҳажмли кўринадилар.

13. Зерикарли ва аксессуарларсиз комплектлардан қўрқинг.

14. Бир текис ва табиий рангга бўялган сочлар доим урфда бўлади. Мелирование ва ранг баранг соч бўёқларини унутинг.

Мода оламидаги  энг оптимал образ!

15. Энг замонавий ва урфдаги ҳар кун учун мўлжалланган комплект бу – елка соҳасида аниқ бичилган оддий палто, қалам юбка, лодочка туфли.

16. Ёзувли ёки кўз қўйилган маникюр – дидсизликка киради. «Тирноқ дизайни» деб аталган маникюр умуман дидсиз ва урфда эмас.

17. Жинси шимлар текис, коррексия қилувчи бўлиши керак. Улар қоматни яхшилаши, оёқларни узунроқ кўрсатиши керак. Каштали, ялтироқ ва тўрли жинсиларни унутинг.

18. Сиёҳ ранг билан шиша яшил ранг, совуқ пушти ранг, кулранг, қаймоқ ранг, мовий ранг, оч сиёҳ ранг ва хатто қизил ранглар жуда мос.

Кўринадиган кийимларни кийманг!

19. Ярим кўринадиган замонавий ёзги либослар қоматингизни ҳунук кўрсатади ва беҳаё кўринади. Аммо бундай либосни жуда ҳам яхши кўрсангиз, устидан албатта ҳушбичим жакет кийинг.

20. Юнгли кийимлар сочингиз билан уйғун бўлмаслиги даркор. Бу кулгили кўринади.

21. Кечки тадбирлар учун либосда фақат бир нарса ялтираши мумкин, ёки кўйлак, ёки аксессуарлар.

Текис тагчармли оёқ кийимлар!

22. Оёқ кийимдаги теккис тагчарм – уй бекалари ва бойларнинг белгисидир. Агар сиз у тоифага ҳам бу тоифага ҳам кирмасангиз, баланд пошна кийинг.

23. Тўла қизларга белдан паст бичилган жинсилар кийиш мумкин эмас, улар қоматни калталаштиради. Яхшиси, классик бичимдаги жинси, турли хил кўйлак ва юбкалар танлаган маъқул.

24. Агар сизга байрамона кўриниш керак бўлса, ўзингиз билан катта сумка олманг, хатто ранг ва бичим бўйича тўғри келса ҳам. Яхшиси хоҳлаган шаклдаги клатч ёки кичик сумка тутганиз маъқул.

Интернет материаллари асосида Севара тайёрлади

loading...