Гризманн «Барселона» сафидаги илк ўйинини қачон ўтказишини эълон қилди

0

Жорий трансферлар ойнаси вақтида «Атлетико»дан «барселона»га 126 млн. евро эвазига ўтган франциялик форвард Антуан Гризманн янги жамоаси сафидаги дебюти қачон бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.

«Эртага мана шу либосда илк дақиқаларимини ўтказаман. Янги жамоадошларим билан бирга ҳаракат қилишни сабрсизлик билан кутмоқдаман», – дейди 28 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни каталонияликлар мавсумолди ўртоқлик ўйинлари доирасида Япониянинг «Сайтама» ўйингоҳида «Челси»га қарши тўқнаш келади. Баҳс Тошкент вақти билан 15:30га режалаштирилган.