Крайстчерч теракти қурбонларининг яқинлари Саудия Арабистони ҳисобидан ҳажга таклиф этилди

0

Қирол Салмон Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳри масжидларидаги терактда қурбон бўлганларнинг 200 нафар яқинлари Саудия Арабистони ҳисобидан ҳаж зиёратини амалга оширишини ташкиллаштириш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Саудия Арабистонининг Янги Зеландиядаги элчихонаси теракт қурбонларининг яқинларидан ҳажга борадиганларнинг рўйхатини тузмоқда. Хусусан, «Нур» масжидида тўққизта ўқдан яраланган, лекин омон қолган Темел Атакўғли ҳам ҳажга таклифнома олди.

Маълумот учун, Янги Зеландия мусулмонлари одатда ҳажга бориш учун 15 минг доллар тўлайди.

loading...