Кулдирувчи нейронлар

0

Кулгу тўхтовсиз тақлид қилиниши мумкин бўлган ҳаракат. Кўпчилик инсонлар ҳақиқий кулги билан ёлғондакам кулгининг фарқига боришмайди. Айтишларича, кулги – ёлғончиларнинг қуроли. Кўп куладиган инсон албатта алдоқчи бўларкан.

Аслида эса бунақа эмас. Ўз ҳаётидан рози одамларгина кўп кулиб юришади. Ўзингизни ўйланг, бирор яхши ҳодиса юз берса, ўзингизни қувончдан тия олмайсиз – ку, тўғрими?!

 

Бошқаларга кулиб боқинг, улар ҳам албатта сизга кулиб қарашади. Олим Рут Кемпбеллнинг маълумот беришича, инсон онгида жавоб қайтарувчи нейрон мавжуд. Яъни, инсон бировнинг юзида кўрган аксни ўзида ҳам ифода этади. Фан ҳам қанча кулиб юрсангиз, атрофдагилар ҳам сизга шунча яхши муносабатда бўлишини исботлаган.

 

Ҳақиқий, қувончли кулги инсон кўзи атрофида кичкина ажинчаларни юзага келтиради. Ҳақиқий бўлмаган ва ўйин билан ифодаланган кулги эса лаблар атрофидаги ажинга сабаб бўлади.

 

Расмга тушаётган пайтда деярли барчамиз ёлғондакам куламиз. Бу фақатгина яноқларнинг чўзилишига олиб келади, холос. Жавоб қайтарувчи нейрон ҳақида эсланг ва чин дилдан кулинг.