ТОП 10: Аҳолиси энг кўп давлатлар

0

Ҳозирги кунда ер юзида 7,6 миллиард киши истиқомат қилмоқда. 2050-йилга бориб эса сайёрамиз аҳолиси 9,8 миллиардлик маррани ишғол қилиши кутилмоқда. Атиги 7 йилдан сўнг Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойни қувиб ўтади ва дунёда биринчи ўринга чиқиб олади.

2050-йилгача дунё аҳолиси ўсишида Ҳиндистон, Нигерия, Конго, Покистон, Эфиопия, Танзания, АҚШ, Уганда ва Индонезия давлатлари асосий рол ўйнайди. Улар дунё аҳолисининг умумий ўсиш суръатига улкан ҳисса қўшиши кутилмоқда.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, дунё аҳолиси 2030-йилда 8,6 миллиард, 2050-йилда 9,8 миллиард кишини ташкил қилгани ҳолда, аср сўнггига бориб ўсиш суръати пасайиши тахмин қилинмоқда. Тахминларга кўра, 2100-йилда дунё аҳолиси 11,2 миллиардга етиши мумкин.

Дунёнинг аҳолиси энг тез ўсаётган мамлакатларидан бири Нигерияда истиқмоат қилувчилар сони 2050-йилгача икки баробар кўпайиб, АҚШдан ўзиб кетиши ва жаҳонда учинчи ўринга чиқиши кутилмоқда. Айни пайтда Нигерия аҳоли сони бўйича дунёда 7-ўринда турибди. Ҳисобот муаллифлари эътирофича, дунё аҳолиси ҳар йили 83 миллион кишига кўпаймоқда. Африка қитъаси аҳолиси энг тез ўсиб бораётган минтақа бўлиб турибди. «Қора қитъа»да ҳар бир аёлга тўғри келадиган туғишлар сони 4,7 тани ташкил қилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда Хитойда 1,4 миллиард киши истиқомат қилади. Иккинчи ўриндаги Ҳиндистонда эса аҳоли сони 1,3 миллиард кишидан ошган. Дунё аҳолиси кесимида 60 ёшдан ошганлар сони 2050-йилга бориб 2 марта, 2100-йилда эса 3 марта ортиши, сайёрамиз аҳолиси аста-секин «қариб бориши» кутилмоқда.

Дунёда аҳоли сонининг кўплиги жиҳатидан етакчилик қилувчи 10 та давлат:

Хитой 1 384 688 986

 

Ҳиндистон 1 296 834 042

 

АҚШ 329 256 465

Индонезия 262 787 403

 

Бразилия 208 846 892

 

Покистон 207 862 518

 

Нигерия 195 300 343

 

Бангладеш 159 453 001

 

Россия 142 122 776

 

Япония 126 168 156

Маълумот ўрнида айтишимиз мумкинки,  Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 январ ҳолатига 33254,1 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилда 597,4 минг кишига ёки 1,8%га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16805,0 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5%), қишлоқ аҳолиси сони 16449,1 минг кишини (49,5%) ташкил этган.

 

 

loading...