Касби туманидаги дала семинарида ИИБ бошлиғи 11 кишига кишан тақди!

1

Қашқадарёнинг Касби туманида ИИБ бошлиғи дала семинарида 11 кишига кишан тақди, семинарда қатнашмаган фермерга ходим юбориб, танобини тортмоқчи бўлди

Касби тумани ИИБ бошлиғи Чори Кўчаров 14 июль куни туш пайти далада фермерларга семинар ўтказган. Бу — туман ИИБ бошлиғи томонидан ўтказилган биринчи семинар бўлган ва унда 2 нафар сувчи ва 9 нафар фермер хўжалиги ишчи ходимларининг қўлига кишан тақилиб, автобусга қамалган. Семинар тугагунча автобусда олиб ўтирилиб, сўнгра туман ИИБга олиб кетилган. ИИБ ҳовлисида кечгача сабабсиз олиб қолиниб, сўнгра тушунтириш хати олингач, қўйиб юборилган.

14 июль куни туш пайтидаги семинарда қўлига кишан тақилиб, автобусда олиб кетилган мироб Зоиржон Набиевнинг маълумот беришича, ҳудуд аслида туман ҳокими сектори ҳисобланади. Ҳоким вақтинча йўқлиги сабаб, сектор раҳбари вазифаси ИИБ бошлиғига юклатилган бўлиши мумкин. Шу боисдан ҳам семинарни ИИБ бошлиғи олиб борган.

«Аслида семинарда қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассислар келиб, фермерларга ер билан ишлаш сирларини ўргатиши керак. Туман ҳокимининг семинарида худди шундай қилинарди. ИИБ бошлиғининг 14 июлдаги биринчи семинарида эса иш фермерлар қўлига кишан тақишдан бошланди… Семинарга 20 нафар ИИБ ходимини олиб келган, сал нарида маҳбусларни олиб кетувчи ‘зековоз’ машинани келтириб қўйган мутасаддининг қандай семинар ўтиши кундек равшан. Хўп, агар айбдор бўлсак, жарима белгилашсин эди. Нега энди қўлимизга кишан тақишади? Қўлга кишан тақадиган иш қилмадик ҳали. Қизиғи, 20 нафар ходим вақтининг беҳуда сарфланиши, автобус ва ҳаракатланиши кўп ёқилғи талаб қилувчи ‘зековоз’нинг харажати кимнинг зиммасига тушар экан энди?», — дейди Зоир Набиев.

Семинарга келганларнинг қўлига кишан тақилгани — бу бир муаммо. Семинарга келмаганларнинг танобини тортиб қўйишга уриниш эса — бошқа муаммо. Интернетда тарқалган видеода (https://www.youtube.com/watch?v=VaeXwclZTqU) туман ИИБдан келган ходимлар «Новот Ниёз» фермер хўжалиги раҳбари Акром Новотовни сўроқ қилаётган ҳолатини кўриш мумкин. Новотнинг қайд этишича, туман ИИБ раҳбари Чори Кўчаров у билан бир йиллардан бери келишмайди.

«2018 йил туман ҳокими ва бир неча фуқаро кийимидаги кишилар дала шийпонимга келганди. Ўшанда ҳокимбува дала шийпонимнинг аҳволидан қониқмай, мени койиганди. ‘Хўп, тез орада камчиликларни тўғрилаб, дала шийпон тозалигини таъминлаймиз’, дея жавоб бердим. Шунда фуқаро кийимидаги бир шахс суҳбатга аралашиб: ‘Тўғри гапир’, дея дўқ қилди. Шунда у кишига қараб, қаерда хато қилганимни сўрадим. ‘Тўғрилаймиз эмас, тўғрилайман деб гапир’, дея ҳақорат қилиб кетди. Ёнимизда туман ҳокими турган бўлишига қарамай, ‘Ўғри, муттаҳам, сени қаматиб йўқ қиламан’, дея сўкинди. Кейин билсам, у туман ИИБ бошлиғи Чори Кўчаров экан. Мен ҳам бу ҳолатдан таъсирланиб, ИИБ бошлиғининг хатти-ҳаракати юзасидан Президент порталига шикоят қилдим. Мурожатим бўйича, хизмат текшируви тайинланиб, ҳолат ўрганилди. Аммо тайинли чора кўрилгани йўқ. Шу-шу ИИБ бошлиғи менга нисбатан адоват сақлайди», — дейди фермер Акром Новотов. Унинг қўшимча қилишича, ИИБ бошлиғининг унга нисбатан адовати сабаб, 7 июнда ўриб олинган 9 тонна арпа ҳам тортиб олинган (арпани ўриб олиш учун комбайн бергани учун ММТП раисига ҳам босиб ўтказилаётган экан).

1 ТА ФИКР

  1. бумаган гап ички ишла ходимлаи киша такишмаган. Балки фермерлар узларига узлари кишан такишган.Керак булса буни тилхат оркали хам исботлаб беришади

Comments are closed.