«Миллион» жамоасининг Намангандаги концертида кутилмаган вазият!

0

Даврон Кабулов ўзининг инстаграмдаги саҳифасида миннатдорчиликларга тўла пост қолдирди!

— Жамоамизнинг кеча Наманганда бўлиб ўтган концерти “Миллион” тарихидан алоҳида жой олади. 
Дастурнинг асосий қисми ортда қолган, энг охирги саҳна кўриниши бошланган вақт теннис корти узра кучли ёмғир ёға бошлади. Очиғи, ҳамма ўрнидан туриб кетиши, қолган 15-20 дақиқа вақтни бўм-бўш трибуналар учун намойиш этишимизни кўз олдимдан ўтказишгаям улгурдим. Одамлар эса жойларидан қимирлашга шошилмас, силжиганлари юқорида жойлашган ложа панасидан жой қидиришарди. Ёмғир тинди ва 5 дақиқа ўтиб олдингисидан 2 баробар кучлироқ ёға бошлади. «Миллион» эса репертуарни давом эттирар, томошабинлар кетишни хаёлларига ҳам келтирмасдилар. Айнан ўша дақиқаларда бутун баданимни чумолилар эгаллагандек вужудимни енгил титроқ босди. Санъаткорнинг ҳақиқий бахтини нафақат мен, балки ҳар бир «миллиончи» қўлида микрофон билан ҳис этди. Меҳнатимиз ёмғирга, қорга, иссиқ ё совуққа боғлиқ эмасдек, ҳеч қандай қаршилик бизни мухлисдан ажрата олмайдигандек туюлди…
Наманган, КАТТА РАҲМАТ ҲАММАСИ УЧУН!