Навоийдаги “Электрокимёзавод”дан солиқ қарзи ундирилди

0

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги охирги ўзгаришлар натижасида туманлар кесимида ҳам иқтисодий судларнинг ташкил этилгани иқтисодий соҳадаги низоларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишига хизмат қилмоқдаки, натижада кўрилган ишларнинг ижросини таъминлашда муҳим омил вазифасини бажармоқда.

Кармана туманлараро иқтисодий судининг 16.04.2019 йилдаги ижро варақасига кўра, Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган “Электрокимёзавод” АЖ солиқ қарзларини ўз вақтида тўламаганлиги учун ундирувчи Навоий шаҳар солиқ инспекцияси фойдасига 1 млрд 290 млн 439 минг 537 сўм миқдоридаги пуллар белгиланган муддатларда ундирилиши таъминланди ва ундирувчи ташкилотнинг ҳисобрақамига ўтказилди.

Мамлакат бюджетининг асосий шакллантирувчи қисми ҳисобланган солиқларнинг ҳар бир фуқаро, ҳар бир тадбиркор томонидан ўз вақтида ва тўлалигича тўлаб борилиши юрт равнақи йўлида муҳим жараён эканлигини яхши англаган МИБ Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочилари бу борада илдам ҳаракат қилишмоқда.