«Қасоскорлар: Финал» – бутун дунёдаги энг кассабоп фильмга айланди!

0

«Қасоскорлар: Финал» фильми сўнгги ўн йилликда лидерликни қўлдан бермай келаётган Жеймс Кэмероннинг «Аватар» фильми рекордини янгилади.

Box Office Mojo сайтида келтирилган маълумотларга кўра, «Marvel» компаниясининг бу йиғма маҳсулоти компания фойдасига 2,7902 млрд доллар олиб келган, «Аватар»нинг рекорди эса 2,7897 млрд долларни ташкил этганди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида янги фантастик блокбастер – «Қасоскорлар: Финал» кинопрокатларга чиққанди.

loading...