Артур Таймазов навбатдаги олтин медалидан маҳрум этилди (+фото)

0

23 июлда Ўзбекистон терма жамоаси учун иштирок этган Артур Таймазов 2012 йилги Лондон Олимпиадасида эркин кураш бўйича қўлга киритган олтин медалдан допинг намунаси қайта текширилгандан кейин маҳрум этилгани маълум бўлди, дея хабар беради KUN нашри.

2017 йил апрелда Халқаро Олимпия қўмитаси худди шу важ билан собиқ курашчини 2008 йилги Пекиндаги Олимпиада олтин медалидан маҳрум этганди.

Бироқ бу сафар Таймазов ХОҚ қарори юзасидан арз қилишни режалаштирмоқда. У бу ҳақда instagram’да маълум қилди.

View this post on Instagram

После дисквалификации 2008 года решение МОК исследовать мои допинг-пробы Олимпиады 2012 года было ожидаемым и не стало для меня сюрпризом. Результат тоже. К сожалению. По поводу очередного решения МОК хочу заявить следующее. Обвинения не признаю. Решение МОК считаю политически мотивированным и необоснованным. Результат внутренних экспертиз МОК не признаю, как не признаю и саму процедуру этой экспертизы, она непрозрачна. Буду обжаловать данные решения. "Экспертам" МОК, а также тем, кого порадовало это "решение" хочу напомнить, что во-первых, я в своей жизни стоял три раза на высшей ступени пьедесталов Олимпиад и все эмоции от этого испытал – это невозможно испытать никак иначе. А во-вторых, после того, как сотрудник клининговой компании – уборщица "случайно разбивает" 30 тысяч американских проб, всерьез воспринимать работу ВАДА нельзя. Деятельность этого агенства, равно как и решения, основанные на их "экспертизах", дискредитированы давно. Сегодня я также, как и тогда, чувствую ту поддержку болельщиков, которую чувствовал на пути к своим победам. Эти ощущения никто не сможет у меня забрать. Я доказал себе, что могу стать трёхкратными олимпийским чемпионом. Я достиг своей цели. Все мои медали остаются при мне. Советую МОК награждение победителей Олимпиады-2020 в Токио проводить через 10 лет, а спортсменам не считать себя победителями раньше, чем после проверки через 10 лет.

A post shared by Артур Таймазов (@taymazov_artur) on

2008 йилги дисквалификциядан кейин ХОҚнинг менинг 2012 йилги Олимпиададаги допинг намуналаримни текшириш қарори кутилажак эди ва мен учун сюрприз бўлмади. Унинг натижаси ҳам. Афсуски. ХОҚнинг навбатдаги қарори юзасидан қуйидагини айтмоқчиман. Айбловни тан олмайман. ХОҚнинг қарорини сиёсий мотивлаштирилган ва асоссиз деб ҳисоблайман. ХОҚнинг ички текширувлари натижаларини ҳам, бу текширув жараёнини ҳам тан олмайман, улар шаффоф эмас. Бу қарор юзасидан арз қиламан. ХОҚ “экспертлари” ва бу “қарор”дан хурсанд бўлганларга шуни эслатмоқчиманки, биринчидан мен Олимпиада шоҳсупаларининг энг юқорисида 3 марта турганман ва бундан барча ҳис-туйғуларни ҳис қилганман – буни бошқача ҳис қилиш мумкин эмас. Бугун ҳам мухлисларнинг ўшанда ғалаба сари йўлимда ҳис қилган қўллаб-қувватловини ҳис қилмоқдаман. Бу туйғуларни мендан ҳеч ким ололмайди. Мен ўзимга 3 карра Олимпия чемпиони бўла олишимни исботладим. Мен ўз мақсадимга эришдим. Барча медалларим ўзимда қолади. ХОҚга 2020 йилги Олимпиада ғолибларини тақдирлашни 10 йилдан кейин ўтказишни, спортчиларга эса 10 йилдан кейинги текширувдан олдин ўзларини ғолиб ҳисобламасликларини тавсия қиламан”, деб ёзган Таймазов.

Ҳозирда Таймазовнинг ҳисобида 2004 йилги Афинадаги Олимпиада олтин медали ҳамда 2000 йилги Сиднейдаги Олимпиада кумуш медали бор. У, шунингдек, 2 карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг энг унвондор спортчиси ҳисобланади.

Айни вақтда 40 ёшли Артур Россия давлат думаси депутати, думанинг жисмоний тарбия, спорт, туризм ва ёшларни қўллаб-қувватлаш қўмитаси раиси ўринбосари ҳисобланади.