Дунёдаги энг чиройли саройлар топ 10 талиги

0

10. Пена саройи. Сарой 1842 йилда қирол Фердинанд 2 томонидан ўз даврида машҳур бўлган романтизим усулида қурдирилган. Сарой 1755 йилда содир бўлган зилзила натижасида зарар кўрган черков биноси ўрнида қурилган . Ҳозирги кунда эса Португалиядаги сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган қадамжолардан бири.

 

9. Мисоре саройи. Ҳиндистондаги энг машҳур саройлардан бири.

 

8. Сконбурн саройи. Сарой 1696-1712 йиллар оралиғида Виенада қурилган.

Саройда кўплаб кўнгилочар қадамжолар ва энг қадимий зоопарк жойлашган.

 

7. Ёзги сарой. Ёзги сарой Беижинг шаҳри яқинидаги Лонгвити тепалигида жойлашган. Кунминг кўли қиргоқлари ва тепалик ёзда ўзгача тароват касб этади. Бу саройга императорлар ёзда дам олиш учун келишган.

 

6. Топкапи саройи. Султон Меҳмет 2 1453 йилда Константинополни қўлга киритгандан сўнг янги сарой қуриш ҳақида буйруқ чиқаради. Сарой шу буйруқ асосида қурилган. Кейинчалик эса сарой 1465 йилдан 1853 йилга қадар ҳукмдорлар қаророгоҳи вазифасини ўтаган.

5. Чамборд қалъаси. Бу қалъа Версал саройидан кейинги энг машҳур сарой. 1519 йилда қирол Франсиско 1 буйруғи асосида қурилиши бошланган. Сарой ўрмон яқинига қурилган. Ажабланарлиси шундаки, Франсиско 1 бу қасрда атига 40 кунгина яшаган.

 

4.Версал саройи. Сарой 1614 йилда қурилган. Франциядаги ушбу сарой дунёдаги энг катта ва чиройли саройлардан биридир.

 

3. Аламбра. Аламбра қўрғони Испания жанубидаги Гранада шаҳри яқинида барпо этилган. Сарой 14 аср ўрталарида қурилган.

 

2. Потала саройи. Сарой Маро Ри тепалигида денгиз сатҳидан 170 метр баландликда жойлашган. Тибетдаги энг қадимий саройлардан биридир. Сарой 7 асрда қурилган бўлиб, кейинги даврларда таъмирланиб ҳозирга қадар сақланган.

1. Тақиқланган сарой. Сарой Беижинг марказида жойлашган. Сарой 72 гектар майдонни ўз ичига олди. 1406-1420 йиллар оралиғида қурилган. Саройда жами 8707 та хона мавжуд бўлиб, қарийб 5 аср давомида Хитой императорлари қароргоҳи вазифасини ўтаган.