Месси янада жиддийроқ жазоланиши мумкин

0

КОНМEБОЛ Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессига нисбатан қўлланилган чорани янада жиддийлаштириши мумкин.

Гап шундаки, 32 ёшли форвард қитъа биринчилигининг учинчи ўрин учун ўтказилган Чилига қарши баҳсда (2:1) рақиб аъзоси Гари Медель билан жанжаллашгани учун қизил карточка олиб майдондан четлатилганди. Ўйиндан кейин эса у медаль топшириш маросимида қатнашмай, КОНМEБОЛни коррупцияда айблаганди.

Шу боис Жанубий Америка футбол федерацияси Мессини ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги битта ўйиндан четлатиб, 1500 доллар миқдоридаги жарима жазосини тайинлади.

Энди эса ташкилот унинг ҳаракатларини бошидан ўрганиб чиқиб, унга нисбатан дисквалификация муддатини 2 ойдан 6 ойгача узайтиришни кўриб чиқмоқда.